Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ дунёда такрор коронавирус ҳолатлари қайт этилганини хабар қилди
10.10.2020 13:24,  
412

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни қайта юқтиришни ўрганиш учун махсус гуруҳ тузмоқда.

ЖССТ фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керховнинг айтишича, ташкилот одамларда кучли иммунитетни ривожлантириш бўйича маълумотларга эга, аммо бу қанча давом этиши ҳали маълум эмас.

"Биз кўплаб мамлакатлардаги реинфекция ҳолатларидан хабардормиз. Бизда такрор инфекцияланиш бўйича махсус ишчи гуруҳимиз бор. Чунки бизда жуда кўп саволлар мавжуд. Айни пайтда турли мамлакатлардан кўплаб хабарлар келиб тушмоқда, аммо бизда реинфекция билан касалланган аҳолининг фоиз нисбати ҳақида маълумот йўқ. Ва савол шуки, биринчи инфекциядан кейин қандай иммунитет пайдо бўлади ва иккинчи инфекциядан кейин қандай иммунитет пайдо бўлади. Антитаначалар кўпайиб борадими ёки камайиб борадими ва у ерда нима бўлади ", - деди у.

ЖССТ жавоб топишни кутаётган яна бир савол - бу такрор касалланишнинг қанчалик оғир бўлишидир. Ва вирусни енгилроқ шакли билан юқтириш мумкинми?

Унинг сўзларига кўра, ЖССТда COVID-19 билан касалланган одамларда кучли иммунитетни ривожланишига оид маълумотлар мавжуд, аммо бу қанча давом этиши ҳали маълум эмас. Баъзи тадкикотлар беш ойгача кучли иммунитетни намоён қилади, бошқалари эса антитаначалар камроқ бўлишини кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан