Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин даврида фарзандли бўлиб, суюнчи пули олмоқчи бўлганлар нима қилади?
17.04.2020 12:11,  
2541

Кеча АОКА штабида Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори ўринбосари Шуҳрат Давронов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Ёшга доир пенсияга чиқиш учун ҳужжат топширмоқчи эдим. Карантин сабабли пенсия ҳужжатларимни йиғишда кечикиш бўлса, 2 ойлик пенсиям куйиб кетадими?

Жавоб: Ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади.

Давлат пенсияларидан бирига ҳуқуқи карантин даврида пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.

Бу ҳолатда уларга пенсиялар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.

Савол: Яқинда фарзандли бўлдик, суюнчи (пули) нафақаси учун мурожаат қилмоқчи эдим. Белгиланган муддатда топширмасам, суюнчи пули куядими?

Жавоб: Бола туғилганда бериладиган нафақа (суюнчи) бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади.

Бола туғилганда бериладиган нафақага ҳуқуқингиз карантин даврида пайдо бўлган бўлса, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида ушбу нафақани олиш учун ўрнатилган тартибда мурожаат этишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан