Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нега халқаро авиақатновларга рухсат берилган бўлсада, парвозлар амалга оширилмаяпти?
23.06.2020 17:36,  
420

АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокидаги брифингда халқаро авиақатновлар тикланиши юзасидан муҳим маълумотлар тақдим этилди:

Савол: Нега халқаро авиақатновларга рухсат берилган бўлсада, лекин ҳеч қандай парвоз амалга оширилмаяпти? Чет элда таҳсил оладиган талабалар нима қилишади?

Жавоб: 15 июндан Республика махсус комиссияси қарори билан халқаро авиақатновларга рухсат берилган бўлсада, мунтазам парвозларни тиклаш ва амалга ошириш давлатларда кузатилаётган эпидемик ҳолат ҳамда хорижий мамлакатларда қўйилган чеклов чоралари, виза бериш тартиби, санитария талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Туркия, Россия, БАА, Жанубий Корея, Хитой ва Қозоғистон давлатлари билан июль-август ойлари давомида дастлабки босқичда халқаро йўналишларда паритет тамойили асосида ҳар бир томондан мунтазам парвозларни тиклаш бўйича таклифлар Республика махсус комиссиясига тақдим этилди.

Шундан келиб чиқиб, талабалар фақат Республика махсус комиссияси томонидан рухсат этилган йўналишлардан фойдаланган ҳолда, таҳсил олиш учун чет элга кетишлари мумкин.

Савол: АҚШ қандай ҳудуд тоифасига киритилган, умуман тоифалар бўйича бўлинган давлатларнинг тўлиқ рўйхатини қаердан олиш мумкин?

Жавоб: АҚШ «қизил» ҳудудга киритилган. Хорижий давлатларнинг тоифаланган рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигидан олиш мумкин.

Савол: Қозоғистонга чиқиш учун темир йўл чегаралари қачон очилади. Талабалар ҳозирги пайтда поезд ёки автомобиль орқали чегарадан ўтишлари мумкинми?

Жавоб: Поезд ва автомобиль транспорти орқали халқаро қатновлар ҳозирча тиклангани йўқ. Мазкур масалада Республика махсус комиссияси қарор қабул қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан