Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин сабабли ишсиз қолганларга қандай ишлар таклиф этиляпти?
27.04.2020 17:03,  
1887

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Cавдо қилар эдим. Карантин сабабли ишсиз қолдим. Меҳнат вазирлиги бандлигимни таъминлаш учун қандай ёрдам бера олади?

Жавоб: Мазкур ҳолатда Вазирлик сизни:

  • - ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиши,
  • - агар томорқангиз бўлса, ундан даромад олишингизни таъминлаш мақсадида субсидия тақдим этиши,
  • - кооператив фаолиятига жалб қилиши мумкин.

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига 200 млрд сўм ажратди.

Натижада апрель ойининг ўзида 121 мингдан ортиқ фуқаро жамоат ишларига жалб этилди. Бугунги кунда жамоат ишлари 20 га яқин йўналиш бўйича йўлга қўйилган. Аввал мазкур кўрсаткич 8-9 та атрофида эди.

Йўналишлар сонининг ортиши ноанъанавий йўналишлар ҳисобига рўй берган. Масалан кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, қурилиш йўналишларидан ташқари:

  • - ёлғиз қарияларни парваришлаш,
  • - ниқоб ишлаб чиқариш,
  • - дезинфекция ишлари,
  • - маҳаллаларда ташкил этилаётган кўчма савдо шохобчалари, 
  • - “Хайрия марказлари“даги фаолият,
  • - карантинга олинган оила ва хонадонларга ёрдамчи посбон,
  • - Ички ишлар ва Миллий гвардия хизматлари томонидан ташкил этилган блок-постларга халқ посбони йўналишлари бўйича фаолият тури таклиф этиляпти.

Асосийси иш ҳақи ҳар 5 кунда тўлаб бериляпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан