Америкалик Osiris-Rex космик зонди астероиддан намуналар олиш вазифасини муваффақиятли бажарди, деб хабар бермоқда АҚШ Миллий авиация ва космик маъмурияти (НАСА).
Нашр қилинган маълумотларга кўра, космик зонд Бенну астероидининг шимолий ярим шарида жойлашган, тахминан Нью-Йорк Empire State Building ўлчамидаги кратерга қўнди.
Унинг тушишидан сўнг муҳандислар реголит намуналарини олиш тизимини муваффақиятли ишга туширишди.
Робот қўл бўлган тизим Touch-And-Go Sample Acquisition Mechanism (TAGSAM) деб номланади. TAGSAM’да намуна олиш бўлинмаси ва уч метрли катлама манипулятор мавжуд. Осирис-Рекснинг Ерга қайтиши 2023 йилга режалаштирилган.