Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Махсус комиссия фақат хусусий боғчаларга рухсат берилишини маълум қилди
4.06.2020 16:20,  
541

Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда 15 июндан мактабгача таълим муассасалари фаолиятига рухсат берилиши ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берди. Ўзбекистонда 15 июндан «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда фақат хусусий мактабгача таълим муассасаларига рухсат берилади.

Давлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти 15 июнидан 1 июлига қадар, Мактабгача таълим вазирлиги жадвали асосида босқичма-босқич йўлга қўйилади..

Бунда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, санитария-гигиеник хавфсизликнинг барча қоидалари ва стандартларига риоя қилинган бўлиши керак:

  • мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;
  • мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;
  • ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
  • тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Боғчаларнинг очилиши жадвали Мактабгача таълим вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан