Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилмоқда.
Брифингда қуйидаги савол берилди:
“Ниқоб тақиб юрмаганлик учун шахсларга “огоҳлантириш” берилиши белгиланган эди. Агар огоҳлантириш берилмаган бўлса шахсни жавобгарликка тортиб бўлмайдими?“
Адлия вазирлиги вакилининг жавоби:
"25 март куни соат 6:00 дан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахслар илгари огоҳлантирилган ёки огоҳлантирилмаганлигидан қатъий назар жавобгарликка тортилади.
Бундан ташқари, бу ҳақдаги огоҳлантиришлар барча фуқароларга ОАВ ва интернет тармоқлари орқали амалга оширилмоқда".
МАВЗУГА ДОИР: Стандартга кўра тиббиёт ниқоблари қандай бўлади? Қўлда тикиб сотилаётган докали ниқоблар ишончлими?
Янги карантин қоидалари: чегаралар ёпилади, ходимларга таътил берилади, ниқоб тақмаганлар жазоланади