Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар ЖССТдан COVID-19 бўйича тавсияларни кўриб чиқишни талаб қилди
6.07.2020 11:05,  
416

230 дан ортиқ олимлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига коронавирус билан курашиш бўйича тавсияларини кўриб чиқишни сўраб очиқ хатга имзо чекдилар. Уларнинг таъкидлашича, ЖССТ фикридан фарқли ўлароқ, вирус узоқ вақт ҳавода қолиши мумкин, бу эса одамлар учун қўшимча хавф туғдиради. Бу ҳақда The New York Times (NYT) нашри хабар бермоқда.

Мактубга 32 мамлакатдан 239 нафар олим имзо чеккан. Уларнинг фикрига кўра, вирус илгари ўйлагандан анча кичикроқ зарралар шаклида ҳаракатланиши мумкин, бу эса ҳавода узоқроқ туриш ва нафас олиш пайтида танага киришга имкон беради.

Бироқ, ЖССТнинг таъкидлашича, ҳавога тушган вирус дарҳол горизонтал сиртларга жойлашади, чунки у етарлича катта ва оғир томчиларда бўлади. Пандемия пайтида ушбу ташкилот касалликнинг олдини олишнинг асосий усули сифатида қўлларни ювиш масаласига эътибор қаратди, шу билан бирга вируснинг сирт орқали юқиши ҳақида чекланган далиллар мавжуд, дейди NYT.

ЖССТнинг инфекцияни назорат қилиш бўйича техник директори Бенедетта Аллегранзи, вируснинг ҳаво орқали тарқалиши ҳақидаги далиллар бежиз эмаслигини айтди.

“Айниқса сўнгги бир неча ой ичида вирус ҳаво орқали юқиши янада аёнлашдики, аммо бу аниқ далиллар билан тасдиқлангани йўқ. Бу борада мунозаралар ҳали ҳам давом этмоқда ”, - дейди Аллегранзи NYT'га.

Нашр таъкидлашича, агар вирусни ҳаво орқали юқиши тасдиқланса, бу вирус туфайли киритилган эҳтиёт чораларини ўзгартиришни талаб қилиши мумкин. Одамлар уй ичида ҳам ниқоб кийишлари керак, ва шифокорлар ҳатто энг майда зарраларни ҳам ўтказмайдиган энг кучли филтрли ниқоблардан фойдаланишлари керак. Хонада ҳаво айланишини камайтириш ва янада кучли филтрларни қўйиш, шунингдек, ултрабинафша нурларидан фойдаланиш керак бўлади.

ЖССТ веб-саҳифасида ташкилот коронавирусдан ҳимоя қилиш учун зарур деб ҳисоблаган жамоатчилик учун асосий эҳтиёт чоралари эълон қилинган. Улар қуйидагилар:

  • Қўлларингизни мунтазам совун ёки спиртли воситалар билан ювиб туринг;
  • Жамоат жойларида бир метрдан кам бўлмаган ҳолда оралиқ масофа сақланг;
  • Имкон қадар қўлингиз билан кўзингиз, бурнингиз ва оғзингизга тенманг;
  • Нафас олиш гигиенаси қоидаларига риоя қилинг, яъни йўталаётганда, аксираётган бурун ва оғизни салфетка билан ёпинг ёки тирсагингизни букинг;
  • Ҳарорат юқори бўлганда ёки йўтал тутганда тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг. 

Рўйхатда ниқоб тақиш тавсия этилмайди. Бироқ, ниқоб тақиш бўйича алоҳида бўлимда ушбу восита вирусли инфекцияларнинг тарқалишини чеклашга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида айтилади. Шу билан бирга, ЖССТ қўл гигиенаси, масофа ва бошқа тадбирларга риоя қилиш коронавирусни одамдан одамга юқишини олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан