Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга 25-30 та вертолёт керак бўлади — Airbus Helicopters
9.03.2020 11:48,  
735

Вертолёт ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланган “Airbus Helicopters” Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Компаниянинг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари раҳбари Ралф Вебер Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов билан кечган учрашувда шу ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Учрашув давомида томонлар 19-20-феврал кунлари Тошкентда ўтказилган “Uzbekistan Airports, Aviation & Logistics Forum” I Халқаро авиация форуми доирасида Ўзбекистонда вертолёт ташувларини ривожлантиришга оид эришилган келишувларни амалга ошириш йўлини муҳокама қилишди.

Вертолётлардан нафақат қутқарув ва тиббиёт мақсадларида, балки турли экскурциялар, экстремал туризм турлари, қояга чиқиш, спортнинг тоғ-чанғи турлари кабиларни ташкил қилишда ҳам фойдаланиш эҳтиёжи мавжудлиги таъкидланди.

Ралф Вебер “Airbus Helicopters” компаниясининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг вертолёт парки билан таъминланганига оид халқаро тажрибага мувофиқ 800 000 — 1 000 000 кишига ўртача 1 вертолёт тўғри келишини инобатга олганда, Ўзбекистоннинг ушбу ҳаво транспортига эҳтиёжини қондириш учун 25-30 вертолёт керак бўлади. Учрашув якунига кўра, томонлар вертолётлар ташуви, учувчи, механик, технологлар ва бошқа персонални тайёрлаш, семинар ва тренинглар ташкил қилиш орқали Ўзбекистоннинг хусусий бизнес вакилларини фаол жалб қилиш бўйича қўшма комплекс лойиҳани ишлаб чиқишга келишиб олишди.

Маълумот учун: “Airbus Helicopters” (собиқ “Eurocopter Group”) — Франция-Германия компанияси, дунёдаги энг етакчи вертолёт ишлаб чиқарувчиларидан бири. “Airbus Group” концернининг шўба корхонаси. Компания даромади 2018-йилда 6,007 миллиард еврога ошди.

Мавзуга доир: Тожикистон Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган вертолётларни сотиб ола бошлади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан