Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ППХ ходимлари дўконни ёпишни талаб қилса кимга мурожаат қилиш керак?
25.07.2020 18:40,  
1270

Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларга Ички ишлар вазири матбуот котиби, Вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоҳруҳ Ғиёсов жавоб бермоқда.

Савол: Мени Юнусободда дўконим бор. Ўтган шанба, якшанба куни ППХ ходимлари келиб дўконни ёпишимни айтишди. Мен дўконлар фаолиятига рухсат берилганку, — десам мени гапимни эшитишни ҳам хоҳлашмади. Агар дам олиш кунларида ҳам бу ҳолат такрорланадиган бўлса, мен қаерга мурожаат қилишим керак?

Жавоб: Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 июлдаги 34-сон баён қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда карантин чекловлари ўрнатилган ҳамда буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти тўхтатилиши белгиланган.

Шунингдек, фаолиятини олиб бориш учун рухсат этилган озиқ-овқат дўконлари эса карантин қоидаларига тўлиқ риоя этишлари лозим. Республика махсус комиссияси қарорлари ижросини таъминлаш ва назоратини олиб бориш Ички ишлар вазирлиги зиммасига юклатилган.

Агар, сиз ички ишлар органлари ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатлардан жабр кўрган бўлсангиз ёки норози бўлсангиз Ички ишлар вазирлигининг 1102 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан