Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудлар янгиланди
6.07.2020 15:09,  
3839

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 4 июль ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

Ушбу тоифаланишга кўра, Республикадаги 28та туман ва шаҳарлар «Қизил» ҳудудга, 57таси «Сариқ» ҳудудга ҳамда 118та туман ва шаҳарлар эса «Яшил» ҳудуд тоифасига киритилди.

Тошкент шаҳри бўйича касаллик қайд этилган ҳар битта туманнинг 368та «яшил», 73та «сариқ» ва 72та «қизил» маҳалла, мавзе ва даҳалар ҳудудлари бўйича карантин ва профилактик тадбирлар белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси:

«Қизил» ҳудуд: Нукус шаҳри, Қўнғирот тумани, Беруний тумани;

«Сариқ» ҳудуд: Амударё тумани;

«Яшил» ҳудуд: Қанликўл тумани, Қораўзак тумани, Кегейли тумани, Мўйноқ тумани, Нукус тумани, Тўрткўл тумани, Чимбой тумани, Шуманай тумани, Элликқалъа тумани, Тахиатош тумани, Тахтакўпир тумани, Бўзатов тумани, Хўжайли тумани.

Андижон вилояти:

«Сариқ» ҳудуд: Андижон шаҳри, Олтинкўл тумани, Балиқчи тумани, Пахтаобод тумани;

«Яшил» ҳудуд: Хонобод шаҳар, Бўз тумани, Булоқбоши тумани, Қўрғонтепа тумани, Марҳамат тумани, Улуғнор тумани, Хўжаобод тумани, Жалақудуқ тумани, Шаҳрихон тумани, Асака тумани, Андижон тумани, Избоскан тумани.

Бухоро вилояти:

«Қизил» ҳудуд: Вобкент тумани, Ғиждувон тумани, Жондор тумани, Шофиркон тумани;

«Сариқ» ҳудуд: Бухоро шаҳри;

«Яшил» ҳудуд: Бухоро тумани, Олот тумани, Когон шаҳри, Қоракўл тумани, Пешку тумани, Ромитан тумани, Когон тумани, Қоровулбозор тумани.

Жиззах вилояти:

«Қизил» ҳудуд: Шароф Рашидов тумани, Ғаллаорол тумани, Дўстлик тумани;

«Яшил» ҳудуд: Жиззах шаҳри, Арнасой тумани, Бахмал тумани, Зомин тумани, Зарбдор тумани, Зафаробод тумани, Мирзачўл тумани, Пахтакор тумани, Фориш тумани, Янгиобод тумани.

Қашқадарё вилояти:

«Қизил» ҳудуд: Ғузор тумани;

«Сариқ» ҳудуд: Қарши шаҳри, Қарши тумани, Косон тумани, Чироқчи тумани, Китоб тумани, Муборак тумани;

«Яшил» ҳудуд: Шаҳрисабз шаҳри, Деҳқонобод тумани, Қамаши тумани, Касби тумани, Миришкор тумани, Нишон тумани, Шаҳрисабз тумани, Яккабоғ тумани.

Навоий вилояти:

«Қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри;

«Сариқ» ҳудуд: Навоий шаҳри;

«Яшил» ҳудуд: Кармана тумани, Қизилтепа тумани, Навбаҳор тумани, Нурота тумани, Томди тумани, Конимех тумани, Учқудуқ тумани, Хатирчи тумани.

Наманган вилояти:

«Қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Норин тумани, Поп тумани, Уйчи тумани, Учқўрғон тумани, Янгиқўрғон тумани;

«Сариқ» ҳудуд: Наманган тумани, Тўрақўрғон тумани, Чуст тумани;

«Яшил» ҳудуд: Чортоқ тумани, Мингбулоқ тумани, Косонсой тумани.

Сирдарё вилояти:

«Қизил» ҳудуд: Гулистон шаҳри, Сайхунобод тумани;

«Сариқ» ҳудуд: Боёвут тумани, Ховос тумани, Гулистон тумани;

«Яшил» ҳудуд: Ширин шаҳри, Сирдарё тумани, Мирзаобод тумани, Оқолтин тумани, Янгиер шаҳар, Сардоба тумани.

Самарқанд вилояти:

«Сариқ» ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Самарқанд тумани, Пайариқ тумани, Тойлоқ тумани, Каттақўрғон тумани, Ургут тумани, Нарпай тумани;

«Яшил» ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри, Қўшработ тумани, Нуробод тумани, Булунғур тумани, Пахтачи тумани, Паст Дарғом тумани, Иштихон тумани, Оқдарё тумани, Жомбой тумани.

Сурхондарё вилояти:

«Қизил» ҳудуд: Музробод тумани;

«Сариқ» ҳудуд: Термиз шаҳри, Бойсун тумани, Денов тумани, Жарқўрғон тумани, Қумқўрғон тумани, Шўрчи тумани;

«Яшил» ҳудуд: Сариосиё тумани, Термиз тумани, Ангор тумани, Узун тумани, Қизириқ тумани, Бандихон тумани, Олтинсой тумани, Шеробод тумани.

Тошкент вилояти:

«Қизил» ҳудуд: Чирчиқ шаҳри, Бекобод тумани, Зангиота тумани, Қибрай тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Тошкент тумани;

«Сариқ» ҳудуд: Оҳангарон шаҳри, Бекобод шаҳри, Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани, Бўстонлиқ тумани, Паркент тумани, Пискент тумани, Чиноз тумани, Юқори Чирчиқ тумани, Янгийўл тумани

«Яшил» ҳудуд: Олмалиқ шаҳри, Ангрен шаҳри, Нурафшон шаҳри, Оҳангарон тумани, Бўка тумани, Қуйи Чирчиқ тумани.

Хоразм вилояти:

«Қизил» ҳудуд: Урганч шаҳри;

«Сариқ» ҳудуд: Хива шаҳри, Урганч тумани, Хазорасп тумани, Хонқа тумани;

«Яшил» ҳудуд: Тупроққалъа тумани, Боғот тумани, Қўшкўпир тумани, Янгиариқ тумани, Хива тумани, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Гурлан тумани.

Фарғона вилояти:

Тўлиқ «яшил» ҳудуд.

Тошкент шаҳри:

Тўлиқ «сариқ» ҳудуд.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан