Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонда психотроп дорилар савдосига чек қўйилди
20.05.2020 15:40,  
135

18 май, душанба куни “Қора дори-2020” тадбир давомида, Тўрткўл тумани “Мискин ЙПХ” блок постида Ж.Б. бошқарувидаги “Cobalt” автомашинаси кўздан кечирилганида, 446 дона “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Терговга қадар текширув давомида, автомомбиль йўловчиси С.Н. ўз кўрсатмаларида, ушбу 446 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси фуқаро Ш.А.,га тегишли эканлиги, у ўз яшаш уйида “Трамадол” психотроп моддасини сақлаётганлиги ҳақида баён қилган.

Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисми (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, жиноят иши бўйича Ш.А.,нинг Ш.Рашидов кўчасидаги яшаш хонадонида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида 3 (уч) дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси ва оқ рангли пакетда 248 ўрамдаги 2 минг 480 дона “Трамадол Ланнахер Трамадол 50 мг” воситаси, қора рангли пакетга ўралиб, скочланган ҳолатда сақланаётган жами 236 дона “Регапен” воситаси ҳамда жами 50.000 сўм пуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сонли Қарорнинг 1-иловасига кўра “Тропикамид” дори воситаси кучли таъсир қилувчи модда сифатида кўрсатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан