Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Термиз шаҳрига кириб-чиқиш тўхтатилди
17.06.2020 10:30,  
286

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов 16 июндан бошлаб Термиз шаҳрига кириб-чиқиш вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.

«Кузатилаётган эпидемик вазиятни ҳисобга олиб, биз бугундан Термиз шаҳрига кириб-чиқишни тўхтатдик ва бир қатор юмшатишларни бекор қилдик.

Термиз шаҳри фуқаролари, тадбиркорлари бундан тўғри хулоса чиқариб, карантин талабларига риоя этиши лозим. Шу билан бирга, эпидемик вазият мураккаб бўлган Термиз, Денов, Музработ, Шўрчи, Қумқўрғон ва Бойсун туманларида ҳам карантин талабларини қатъийлаштирамиз.

Шунинг учун аҳолидан зарур бўлмаган ҳолатларда кўчага чиқмасликларини, жуда зарурият туғилганда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ниқоб тақиб чиқишларини, шифокорлар тавсиясига кўра юз-қўлларини гигиена воситаларида доимий тозалаб туришларини илтимос қиламан.

Агар оила аъзоларингиздан кимнингдир ҳарорати кескин ошадиган ёки соғлиғида бошқа бирор ўзгариш бўлса зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг.

Ўтиб кетади, деб мустақил даволанишга уринманг! Касаллик қанча эрта аниқланса, унинг олдини олиш ҳам осон кечади.

Баъзи фуқаролар андиша қилади, уйда даволанаман деб оила аъзолари ва яқинлари ҳаётини катта хавф-хатарга қўяди. Шунинг учун, аввало, ўзингиз, оила аъзоларингиз ҳамда яқинларингиз соғлиғини ўйлашингизни сўрайман» — дейилади вилоят ҳокими мурожаатида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан