Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда кўчаларнинг чироқлари электрни тежаш учун ўчирилдими ёки одамлар кечқурун юрмаслиги учунми?
24.04.2020 12:49,  
752

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Маҳмудхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Қорасув-1 мавзесида яшайман. Кўча чироқларини ўчиришган ва ҳар бир уй олдида биттадан кўча чироғи қолдирилган.

Буни электр энергиясини тежаш учун қилишганми ёки одамлар кечқурун юришмаслиги учунми?

Жавоб: Мавсумий жала ва ёмғирлардан сўнг электр тармоқларида кўча чироқларида узилиш ва қисқа туташувлар содир бўлди. Бундан ташқари дарахтларнинг сингган шохлари ҳам вазиятни қийинлаштирди ва тармоқ узилиши ҳолатларини кўпайишига сабаб бўлди.

22 апрелда авария ҳолатларининг аксарияти бартараф этилди, жумладан фуқаро мурожаати бўйича ҳам Мирзо Улуғбек туманида кўча чироқлари таъмирланган.

Агар ҳозирда электр тармоқларида муаммолар пайдо бўлса, бу иқлим таъсирида эмас, балки техник сабабларга кўра бўлади. Бундай ҳолатлар штат режимида бартараф этилади.

Электр энергиясини тежаш учун кўча чироқлари ўчирилмайди.

Савол: Иситиш мавсуми тугашига қарамай, хонадонларда иситиш тизими ишламоқда. Бу йил учун иситиш тизими тўловига таъсир қиладими, истеъмолчи иситиш мавсуми узайтирилгани учун қўшимча тўлаш керак бўладими?

Жавоб: Йўқ, қўшимча пул тўланмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан