Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Twitter COVID-19га оид сохта хабарларини белгилайди
12.05.2020 10:34,  
71

Душанба кунидан бошлаб АҚШнинг Twitter компанияси коронавирус ҳақида нотўғри ёки зиддиятли маълумотларни ўз ичига олган ижтимоий тармоққа жойлаштирилган хабарларни белгилашни бошлайди. Бу ҳақда компаниянинг расмий веб-сайтида эълон қилинган хабарида айтилади.

"Жамоатчилик мулоқатига кўмаклашиш орқали бизнинг мақсадимиз Твиттерда ишончли маълумотларни топиш ва эҳтимолий хавфли ва чалғитувчи хабарлар тарқатишни чеклашдир. Бугунгидан бошлаб биз мунозарали ёзувларга қўшимча ёлғон маълумот берадиган хабарларни белгилашимизни эслатиб ўтмоқчимиз", - дейилади хабарда.

Бундай хабарлар фойдаланувчини ижтимоий тармоқнинг расмий саҳифасига ёки коронавирус ҳақида тасдиқланган ва ишончли маълумотни ўз ичига олган бошқа веб-сайтга йўналтирадиган махсус белги билан белгиланади. Нотўғри маълумотларга эга бўлган хабарлар ўчирилади.

Компания маълумотларига кўра, 12 майгача эълон қилинган хабарларда ҳам махсус белгилар пайдо бўлади.

Мавзуга доир: Twitter асосчиси коронавирусга қарши курашишга $1 млрд хайрия қилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан