Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой компаниялари iPhone ишлатаётган ходимларини ишдан бўшатяпти
19.09.2020 14:42,  
470

АҚШ ҳукумати томонидан Huawei корпорациясига нисбатан янги санкцияларнинг қўлланилишига жавобан Хитой компаниялари ҳам маълум бир тартибларни жорий этди. Улар ватанпарварлик намоён этиб, ўз ходимларини америкаликларнинг маҳсулотларидан фойдаланмасликка чақиришмоқда.

Жумладан, Jiangsu Capital Wine & Spirits Co. компанияси ўз ходимлари учун янги қоидалар рўйхатини эълон қилди. Бу қоидалар рўйхати қисқа ва аниқ:

  • Барча ходимлар iPhone ишлатишни тўхтатишлари шарт;
  • Энди iPhone сотиб олган ҳар қандай ходим ишдан бўшатилади;
  • Huawei телефонларидан харид қилганларга компания 15 фоизлик компенсация тўлайди.

Шунингдек, Apple смартфонларидан тутаётган ходимлар 30 кун ичида уни исталган бир хитойлик ишлаб чиқарувчининг телефонига алмаштиришлари лозим. Акс ҳолда бундай ходим ўз вазифасидан озод қилинади.

Mydrivers нашрининг ёзишича, Jiangsu Capital Wine & Spirits Co. – ўз ходимларидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар телефонларига ўтишни талаб этаётган ягона компания эмас. Айрим ҳолларда эса иш берувчилар айнан Huawei смартфонларини сотиб олишга даъват этишяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан