Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш бўйича чартер рейслар жадвали маълум қилинди​
12.05.2020 18:16,  
1079

Бугун АОКА штабида Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида ўтказилган брифингда 11 майдан 24 майга қадар фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар жадвали ҳақида маълумот берилди:

  • 13 май. Тошкент — Истанбул — Тошкент 7:40
  • 14 май. Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент 8:35
  • 15 май. Тошкент — Деҳли — Тошкент 12:00
  • 16 май. Тошкент — Ростов-Дон — Тошкент 11:00
  • 17 май. Тошкент — Қозон — Тошкент 11:00
  • 18 май. Тошкент — Москва — Тошкент 7:20
  • 19 май. Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент 8:35
  • 20 май. Тошкент — Москва — Тошкент 7:20
  • 21 май. Тошкент — Истанбул — Тошкент 7:40
  • 22 май. Тошкент — Лондон — Тошкент 14:00
  • 23 май. Тошкент — Новосибирск — Тошкент 13:00
  • 24 май. Тошкент — Шаржа — Тошкент 11:00.

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.

Россиядан Ўзбекистонга чартер рейсда қайтиш учун қандай рўйхатдан ўтиш мумкинлиги очиқланди

Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан