Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йил бошидан буён Ўзбекистонда 3 та олтин ва 2 та уран кони аниқланди
27.08.2020 17:10,  
482

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича тақдимот билан танишди.

Давлат раҳбари Олий Мажлисга шу йил январь ойидаги Мурожаатномасида ҳар йили илм-фаннинг бир нечта йўналишига устувор аҳамият қаратилиб, улар жадал ривожлантирилишини таъкидлаган эди. Жорий йилда геология соҳаси ана шундай йўналишлардан бири этиб белгиланган.

Шу мақсадда президентнинг 4 та қарори қабул қилинди. Уларнинг ижроси доирасида соҳани модернизация қилиш ва рақамлаштириш, геологик қидирув кўлами ва самарадорлигини оширишга эришилмоқда.

– Ўзбекистонда янги геология тизими яратилмоқда. Уни ривожлантиришдан мақсад – табиий ресурсларни халқимиз манфаатига йўналтириш, иш жойлари ташкил этиб, одамларни бой қилиш, – деди Шавкат Мирзиёев.

Биринчи навбатда геологик илм-фанни тиклаш ва замонавий кадрлар тайёрлашга замин яратилди. Хусусан, Геология фанлари университети ташкил этилиб, унинг таркибига 4 та илмий-тадқиқот институти бирлаштирилди.

Замонавий бурғилаш ва лаборатория ускуналари олиб келинди. Бунинг натижасида бурғилаш унумдорлиги 2019 йилга нисбатан 25 фоиз ошди. Жумладан, рудадаги элементларни аниқлаш кўлами 40 тадан 63 тагача кўпайди.

Йил бошидан буён 150 та янги кон давлат балансига олинди. Олтин, кумуш, уран, мис, молибден ресурслари ва захиралари кўпайди. Жумладан, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги Кулжуктов ҳамда Ауминзотов тоғлари ҳудудида 3 та олтин, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳамда Жиззах вилояти Арнасой туманида 2 та уран кони аниқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан