100 га яқин абитуриент тана ҳарорати баланд бўлганлиги сабабли тест синовларига киритилмади

100 га яқин абитуриент тана ҳарорати баланд бўлганлиги сабабли тест синовларига киритилмади

Тест синовлари 2 сентябрдан бошланди ва кунига 2 марта, ҳаво салқин пайтда ўтказилди. Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда ўтказилаётган брифингда маълум қилди.

Тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1 млн 304 минг 194 нафар абитуриентдан 1 млн 240 минг 614 нафари (95,1 %) иштирок этди. 63 минг 580 нафари эса (4,9 %) турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади. Жами 1 187 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларидан четлатилди. Шундан 548 нафари ҳудудга киришда, 639 нафари эса тест синови жараёнида аниқланган.

Шунингдек, тест синовларига 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, киритилмади.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги 1-сон баёнига мувофиқ, 17 сентябрь куни тана ҳарорати 37⁰C дан юқори бўлган, тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ва хиёбонларда қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.