Минскда, Ҳукумат уйи қаршисидаги Мустақиллик майдонида, турли манбаларга кўра, мухолифат митингига 50 дан 100 минггача одам тўпланган. Аввалроқ Белорус пойтахтига муҳим ҳарбий кучлар жалб қилингани маълум бўлган - Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, ёдгорликлар ва ҳайкалларни намойишчилардан ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбийлар Минскка келган.
ОАВ Александр Лукашенконинг воқеаларга бўлган муносабатини ёритиб борди. Телеграмдаги "Пул Первого" канали томонидан тақдим этилган видеода президентнинг иш қароргоҳига қўнган вертолётдан қўлида қуроли билан, ўқдан ҳимоя қиладиган қора нимча кийган Лукашенко тушиб келди. Кейин у ўғли Николай билан бирга Минскдан вертолётда учиб, Мустақиллик саройини ўраб олиш учун йўлга чиқди ва хизматлари учун хавфсизлик кучларига миннатдорчилик билдирди.
Минскдаги Мустақиллик майдонига қараб ҳаракатланаётган намойишчилар. 23 август, 2020 йил
Намойишчилар Минскдаги Ҳукумат уйи қаршисида тўпланди. 23 август, 2020 йил
Зирҳли нимча кийган ва қўлида автомат тутган Александр Лукашенко ўз қароргоҳига қараб йўл олмоқда. 23 август, 2020 йил
Минскдаги намойишлар вақтида. 23 август, 2020 йил
Александр Лукашенконинг вертолёти қароргоҳга яқинлашмоқда, 23 август, 2020 йил
Александр Лукашенко Мустақиллик саройи яқинидаги аскарлар олдига келди. 23 август, 2020 йил
Минскда 9 августдаги сайлов натижаларидан норози бўлган намойишчилар. 23 август, 2020 йил
Александр Лукашенко кичик ўғли Николай билан биргаликда Минск осмонидаги вертолётда. 23 август, 2020 йил
Беларусдаги президентлик сайловлари натижаларидан норози бўлган намойишчилар Ҳукумат уйи қаршисидаги Мустақиллик майдонида. 23 август, 2020 йил
Минскда 9 августдаги сайлов натижаларидан норози бўлган намойишчилар. 23 август, 2020 йил
Беларусдаги намойишлар ва янгиликларни қуйидаги манзил орқали кузатиб боришингиз мумкин.