2019 йил суратларда: табиий офатлар, сиёсий ва иқтисодий инқирозлар, намойишлар. Йил қандай кечди?

2019 йил суратларда: табиий офатлар, сиёсий ва иқтисодий инқирозлар, намойишлар. Йил қандай кечди?

2019 йил ўз якунига етди. Бу йилда дунё бўйлаб юз берган воқеа-ҳодисаларни The New York Times, CNN, The Associated Press ва The Guardian ахборот нашрлари нигоҳида кузатамиз.

АҚШ Чегара қўриқлаш зобити Калифорниянинг Сан-Диего ва Мексиканинг Тихуана шаҳри ўртасидаги чегара чизиғи ёнида кучли ёмғир остида турибди. 2019 йил 1 январ.

Фото: Daniel Ochoa de Olza/AP Photo

АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасига тарихда илк марта аёл киши спикер бўлди: Ненси Пелоси Капитолийда 116-Конгресснинг очилишида нутқ сўзлаяпти. 2019 йил 3 январ.

Фото: Pete Marovich/The New York Times

Ишчилар Тихуана шаҳри яқинида АҚШ ва Мексика ўртасидаги чегара деворини янги тўсиқлар билан мустаҳкамлаяпти. 2019 йил 8 январ.

Фото: Gregory Bull/AP Photo

Эроннинг Каража шаҳридаги Фатҳ аэропорти яқинида карго самолёти қўниш чоғида қулаб тушди. Бортдаги 15 киши, шу жумладан Эрон давлат телевиденияси ходимлари ҳалок бўлди. 2019 йил 14 январ.

Фото: Hassan Shiravani/EPA-EFE/Shutterstock

АҚШ президенти Доналд Трамп Клемсон Университети футбол жамоасини Оқ Уйда меҳмон қилди. Президент маъмурияти ушбу тушлик Трампнинг ўз ҳисобидан бўлганини маълум қилди. Чунки ўша вақтда Конгресс бюджетни тасдиқламаган, оқибатда shoutdown – ҳукумат фаолиятининг тўхташи юз берган эди. Бу жараён 35 кун давом этиб, АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган ҳукумат фаолиятсизлиги бўлди. 2019 йил 14 январ.

Фото: Sarah Silbiger/The New York Times/Redux

Кения пойтахти Найробидаги меҳмонхоналардан бирида юз берган отишмадан қочаётган тинч аҳоли. Ушбу террор ҳужумида 21 киши ҳалок бўлди. Сомалидаги “Аш-Шабоб” жангари гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. 2019 йил 15 январ.

Фото: Khalil Senosi/AP

Дакар раллисининг 9-босқичида қатнашаётган мотопойгачилар Перунинг Писко шаҳри атрофидаги чўлни кесиб ўтмоқда. 2019 йил 16 январ.

Фото: Ricardo Mazalan/AP Photo

Колома шаҳрилик 9 ёшли Денис Дениел Флоренс Карранза 14 ёшида ўлдирилган опасининг қабри устида. Ҳондурас дунёда аёллар ўлими энг кўп юз берадиган жойлардан бири. 2019 йил 18 январ.

Фото: Victor J. Blue/The New York Times

Ҳиндистон пойтахти Янги Деҳлида яшовчи Руби Хон ўзининг 7 ёшли ўғли Фармонга мактабга таёрланишида ёрдам беряпти. 2019 йил 18 январ.

Фото: Altaf Qadri/AP Photo

Франциянинг Анжер шаҳрида “сариқ нимчалилар” аксилҳукумат намойишчилари ва полициячилар ўртасидаги тўқнашув. 2019 йил 19 январ.

Фото: Loic Venance/Agence France-Presse/Getty Images

Яманнинг Маъриб шаҳрида яшовчи 10 ёшли Салоҳ Ракин Байда минтақасидаги ўз уйи яқинида ўйнаб юрар экан, ерга кўмилган мина портлаб, оёғининг тўпиқлан қуйи қисмини узиб юорди. Унинг юришига акаси Али Ракин кўмаклашяпти. Яманда қарийб беш йилдан бери фуқаролар уруши давом этяпти. 2019 йил 23 январ.

Фото: Tyler Hicks/The New York Times

Қутб айланма шамоли натижасида АҚШнинг шимолий минтақалари, хусусан, Чикаго атрофида ўта совуқ ҳаво оқимлари шаклланди, Мичиган кўлининг илиқ суви устида туман пайдо бўлди. 2019 йил 30 январ.

Фото: Sally Ryan/The New York Times

“Ислом Давлати” эгаллаб турган ҳудуддан олиб чиқилган болакайни шифокорлар кўрикдан ўтказяпти. Суриянинг Дейруз-Зур шаҳри. 2019 йил 3 феврал.

Фото: Ivor Prickett/The New York Times

Венесуэлалик муҳожирлар Колумбия тоғлари орқали чегарани кесиб ўтувчи юк машиналари устида зич ўрнашиб олган. Мамлакатдаги чуқур иқтисодий инқироз аҳолининг катта қисмини хорижга чиқиб кетишга мажбур қилди. 2019 йил 4 феврал.

Фото: Federico Rios Escobar/The New York Times

Рио-Гранде дарёси орқали АҚШ-Мексика чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган муҳожирларнинг қайиғи ағдарилиб кетди. Уларни АҚШ Чегара Назорати ходимлари қутқариб қолди. 2019 йил 10 феврал.

Фото: Alexandre Meneghini/Reuters

Алясканинг Ном шаҳри аэропорти узра қуёш ботиб боряпти. 2019 йил 13 феврал.

Фото: Wong Maye-E/AP Photo

Швециялик 16 ёшли мактаб ўқувчиси, экофаол Грета Тунберг мактабдан кейин Швеция парламенти олдида норозилик пикети ўтказиш учун кетяпти. Экофаол йил охирига келиб дунёда энг машҳур инсонлардан бирига айланди, Time журнали талқинига кўра “Йил одами” бўлди. 2019 йил 15 феврал.

Фото: Elisabeth Ubbe/The New York Times

Юк машинаси ортида турган аёллар ва болалар “Ислом Давлати” жангарилари эгаллаб турган Суриянинг Бағуз шаҳридан олиб чиқиляпти. 2019 йил 20 феврал.

Фото: Felipe Danа/AP Photo

Венесуэла ва Колумбияни боғлайдиган Симон Боливар кўприги устида намойишчилар полийцяи билан тўқнашди. Венесуэла президенти Николас Мадурога содиқ армия ҳарбийлари хориждан кириб келаётган инсонпарварлик ёрдамини тўсиб қўйгани бунга сабаб бўлди. 2019 йил 23 феврал.

Фото: Meridith Kohut/The New York Times

“Ислом Давлати” эгаллаб турган сўнгги ҳудуддан олиб чиқилаётган аёл ва унинг боласи АҚШ қўллаб-қувватловидаги Сурия Демократик Кучлари (SDF) текширувидан ўтгач, Суриянинг Бағуз шаҳри атрофидаги чўлга чиқиб кетяпти. 2019 йил 25 феврал.

Фото: Felipe Danа/AP Photo

Суриянинг Хон-Шайхун шаҳрида яшаб келган 6 ёшли Ҳасно Қатрон бомба зарбидан вайронага айланган ўз уйи харобалари остида, синглисининг жасади ёнида ётиб қутқарилишини кутяпти. Мана шу ҳужум натижасида у 3 ёшли синглиси ва 1 ёшли укасидан айрилди. 2011 йил кузидан бери фуқаролар уруши гирдобида бўлган Сурияга тегишли ушбу суратни “Оқ дубулғалилар” гуруҳининг кўнгилли аъзоси, қутқарувчи Анас Ад-Диаб олган. Анаснинг ўзи кейинроқ, июл ойида бўлган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди. У 23 ёшда эди. 2019 йил 26 феврал.

Фото: Anas al-Dyab/AFP/Getty Images

Россиядаги Байкал кўлининг музлаган сатҳи узра “Байкал муз марафони” уюштирилди. 2019 йил 2 март.

Фото: Emile Alain Ducke/The New York Times

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидга қилинган ҳужум натижасида 51 мусулмон ҳалок бўлиб, 40 киши яраланди. Ҳужум уюштирувчиси 28 ёшли австралиялик Брентон Таррант ўзининг мусулмонлар ва муҳожирларга қарши кайфияти билан машҳур бўлган. 2019 йил 15 март.

Фото: Stacey Squires/The Press/Stuff NZ

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн икки кун олдин уюштирилган террор қирғинидан кейин Веллингтондаги Кибирни масжидида муслима аёл билан қучоқлашиб, ўзининг бирдамлигини билдирмоқда. Бу воқеадан бир ойча ўтиб Янги Зеландия парламенти 119-1 овоз билан мамлакатда ҳарбий типдаги ярим автомат қурорллардан фойдаланишни тақиқлади. 2019 йил 17 март.

Фото: Hagen Hopkins/Getty Images

Турли мактаблардан йиғилган ўқувчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 51 кишини хотирлаш маросимида қатнашди. 2019 йил 18 март.

Фото: Adam Dean/The New York Times

Март ойи ўртасида Эфопияда рўй берган йирик авиаҳолакатдан кейин Рентондаги Боинг заводи тайёр Boeing 737 MAX самолётларини сотувдан олди ва ишлаб чиқаришни ҳам тўхтатди. 2019 йил 21 март.

Фото: Lindsey Wasson/Reuters

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги учрашувнинг тантанали қабул маросимидан қайтаётган фахрий қоровул аскарлари. 2019 йил 28 март.

Фото: Maxim Shemetov/Reuters

Суриянинг Раққа шаҳри “Ислом Давлати”дан озод этилганидан бир йил ўтиб шаҳарнинг ҳамон хароба бўлиб ётган кўчаларидан икки киши юриб кетмоқда. 2019 йил 4 апрел.

Фото: Ivor Prickett/The New York Times

Норвегияга қарашли Свалбард (Шпицберген) оролида тадқиоқотчи Аня Соммерфелд ҳаводаги озон даражасини ўлчайдиган қурилмани учириш олдидан. 2019 йил 6 апрел.

Фото: Esther Horvath/The New York Times

Тарихда биринчи марта “қора туйнук”нинг аниқ сурати олинди: Мессер-87 галактикаси тасвирга туширилди. 2019 йил 10 апрел.

Фото: Event Horizon Telescope Collaboration/via National Science Foundation

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Лондон судидан қайтяпти. У 2012 йил май ойидан 2019 йил апрелигача Лондондаги Эквадор элчихонасида сиёсий қочқин сифатида яшади. Унга Швецияда икки аёлга жинсий зўравонлик қилиш айби қўйилган эди, аммо охир-оқибатда бу иш судсиз ёпилди. 2019 йил 11 апрел.

Фото: Jack Taylor/Getty Images

Huawei технологик компанияси ходими танаффус вақтида ўз иш жойида дам оляпти. Хитойнинг Шенжен шаҳри. 2019 йил 12 апрел.

Фото: Kevin Frayer/Getty Images

Париждаги машҳур Нотр-Дам черковида таъмирлаш жараёнида ёнғин чиқди, черковнинг гумбази ва томи тўлиқ ёниб кетди. 2019 йил 15 апрел.

Фото: Veronique De Viguerie/Getty Images

Кеннет тўфони оқибатида Мозамбикнинг Пемба шаҳрида вайронага айланган мавзе. Бу Жануби-Шарқий Африкада беш ҳафта ичида юз берган иккинчи энг кучли тўфон бўлди. 2019 йил 1 май.

Фото: Mike Hutchings/Reuters

Тиббиёт ходимлари Бутембода Эбола вирусидан вафот этган одам жасадини кўмиш учун олиб кетяпти. 2014 йили Ғарбий Африкани ларзага келтирган Эбола вируси бу сафар Конго Демократик Республикасида тарқалди. 2019 йил 16 май.

Фото: John Wessels/AFP/Getty Images

Ғазода вайрон бўлган уйлар олдида Рамазон ифторлиги. Исроил яна Рамазон ойида Ғазога ҳаводан ҳужум қилди. 2019 йил 18 май.

Фото: Ibraheem Abu Mustafa/Reuters

Якавланг минтақасида яшовчи ўқувчи қизлар тоғлар ортидаги Рустам мактабидан уйларига қайтмоқда. Афғонистон мактабларини битирадиган ўқувчиларнинг 90%и коллежларга ўқишга киради, уларнинг аксари қизлар бўлади. 2019 йил 19 май.

Фото: Jim Huylebroek for The New York Times

Кашмирлик намойишчи Ҳиндистон полициясининг зирҳли автомобилига қараб сакраяпти. Ўтган йилда Кашмирнинг Ҳиндистон томонидан назорат қилинадиган Сринагар ҳудудида зўравонликлар авжига чиқди. 2019 йил 31 май.

Фото: Dar Yasin/AP Photo

Мексика пойтахти Мехикода такси ҳайдовчилари Uber ва бошқа онлайн такси хизматлари кўпайиб бораётганига норозилик сифатида шаҳарнинг асосий майдони бўлган Зокалони ўзларининг бинафшаранг ва оқ рангли машиналари билан тўлдириб ташлади. 2019 йил 3 июн.

Фото: Pedro Pardo/Agence France-Presse/Getty Images

Олмахон кунгабоқар гулини ҳидлаяпти. Вена, Австрия. 2019 йил 5 июн.

Фото: Dick van Duijn

Россиялик журналист, “Медуза” нашри ходими Иван Голунов Москвадаги Тергов Қўмитаси биносини тарк этиш олдидан ОАВга интервю беряпти. У юқори доиралардаги коррупция ҳолатлари ҳақида суриштирувлар ўтказиши билан танилганди, ҳисбга олинишининг сабаби ҳам журналистик фаолияти бўлди. Аммо Россия тарихида биринчи марта ҳам давлат, ҳам хусусий сектордаги журналистларнинг бирдам бўлиб Голуновни озод этишни талаб қилиши, жамоатчиликнинг босими натижасида журналистга қўйилган барча айловлар олиб ташланди. 2019 йил 11 июн.

Фото: Shamil Zhumatov/Reuters

Ҳонгконгда ҳозиргача давом этаётган намойишлар бошланди. Намойишларнинг сабаби дастлаб Ҳонгконг парламенти қабул қилган “Хитой томонидан жиноятчиликда айбланган шахсларни Ҳонгконгдан Хитойга экстрадиция этиш” ҳақидаги қонун бўлди. Кейинроқ бу талаб ёнига демократик ҳуқуқлар, Хитойнинг сиёсатига қарши шиорлар ҳам қўшилди. 2019 йил 16 июн.

Фото: Vincent Yu/AP

38-параллелдаги Демилитаризация қилинган ҳудуд. АҚШ президенти Доналд Трамп бу ерга қадам босган америкалик энг юқори мартабали шахс бўлди. У Шимолий Корея етакчиси Ким Жонг Ин билан учрашган илк Америка президентига ҳам айланди. 2019 йил 30 июн.

Фото: Erin Schaff/The New York Times

Чилидаги Ла Ҳигуэра ҳудудида қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилди. 2019 йил 2 июл.

Фото: Martin Bernetti/AFP/Getty Images

Ню-Йоркда, Манҳеттеннинг ғарбий қисмида электр таъминоти узилиши оқибатида 73 000 га яқин киши зулматда қолди. 2019 йил 13 июл.

Фото: Scott Heins/Getty Images

“Ислом Давлати” эгалик қилган ҳудудлардан ватанига қайтарилган қизалоқ. Ўз фуқароларини худди Ўзбекистон сингари уруш ҳудудларидан мамлакатга қайтарган Қозоғистон бу билан экстремизмнинг олдини олишга умид қиляпти. Актау шаҳри. 2019 йил 22 июл.

Фото: Tara Todras-Whitehill/The New York Times

Лондоннинг собиқ мери Борис Жонсон Консерваторлар партияси етакчисига айланиб, Британия бош вазири бўлди. Қиролича Елизавета II уни бу лавозим билан табриклаш учун Букингем саройига таклиф қилди. 2019 йил 24 июл.

Фото: Victoria Jones/WPA Pool/Getty Images

Том устида турган яманлик йигит Сано осмонини тўлдирган чигирткаларни ушлашга ҳаракат қиляпти. 2019 йил 28 июл.

Фото: Mohammed Huwais/AFP/Getty Images

Калифорниядаги Брентвуд шаҳри яқинида ўт ўчирувчилар тепаликдаги ёнғинни ўчиришга ҳаракат қиляпти. 2019 йил 3 август.

Фото: Noah Berger/AP Photo

Гренландиядаги Кулусук бурни яқинида сузаётган йирик айсберг. 2019 йил 15 август.

Фото: Felipe Dana/AP Photo

Тракторчи ва араб тили бўйича олим Фаёз Аҳмад Мирнинг қариндошлари. Кашмирнинг Пулвама туманида яшовчи Фаёз Аҳмад Мирни Ҳиндистон хавфсизлик кучлари бошқа фуқаровий етакчилар қаторида ҳибсга олган. 2019 йил 17 август.

Фото: Atul Loke/The New York Times

Қўнғир айиқлар тўдаси салмон балиғини овлаш учун Курилл кўли қирғоқларига келди. Россиянинг Камчатка ўлкаси. 2019 йил 20 август.

Фото: Sergey Ponomarev/The New York Times

Ҳонгконгда демократия талабидаги намойишлар авжига чиқди, полиция билан тўқнашувлар юз берди. 2019 йил 24 август.

Фото: Lam Yik Fei/ The New York Times

Дориан тўфони оқибатида вайрон бўлган Багама ороллари таркиибидаги Абако ороли. 2019 йил 4 сентябр.

Фото: Scott McIntyre/The New York Times

Порто Вело шаҳри яқинида куйиб кулга айланган Бразилиядаги Амазонка ўрмонининг бир қисми. 2019 йил 8 сентябр.

Фото: Victor Moriyama/The New York Times

Саудия Арабистонидаги Буқяқ нефт-заводига қилинган ҳужум оқибатида юқорига кўтарилаётган қуюқ тутун. Ушбу ҳужум учун масъулиятни Ямандаги ҳусийлар ҳаракати ўз зиммасига олди. 2019 йил 14 сентябр.

Фото: Planet Labs/AP

Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг америкалик ҳамкасби Доналд Трамп БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши доирасида учрашди. Трампнинг июл ойида телефон орқали Зеленский билан қилган суҳбати охир-оқибат унинг импичментига олиб келди. 2019 йил 25 сентябр.

Фото: Jonathan Ernst/Reuters

Япониянинг Миа префектурасига Ҳагибис тўфони ёпирилди. 2019 йил 12 октябр.

Фото: Franck Robichon/EPA/Shutterstock

“Ислом Давлати”га мансуб деб кўрилганларнинг фарзандлари ҳам Сурия шимоли-шарқидаги қамоқ лагерларида сақланади. Уларнинг ота-оналари ёки ҳалок бўлган, ёки қамоқларда ушлаб турилибди. 2019 йил 22 октябр.

Фото: Ivor Prickett/The New York Times

Суриялик қочқин Аммор Туркиянинг Кавалчик шаҳри атрофида турк аёллари ва болалари билан петрушка ўряпти. Туркия октябр ойида Сурия билан чегарада қочқинлар учун “хавфсиз ҳудуд” барпо этишга уриниб кўрди. 2019 йил 27 октябр.

Фото: Mauricio Lima/The New York Times

Ироқнинг Нажаф шаҳрида ИШИД етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодий ўлдирилгани ҳақида берилаётган эълонни кўришяпти. 2019 йил 27 октябр.

Фото: Alaa al-Marjani/Reuters

Чилида метродаги йўлкира ҳақи кўтарилганига қарши бошланган намойишлар иқтисодий тенгсизликка барҳам бериш, умумий хизматлар аҳволини яхшилаш каби талаблар илгари сурилган, кенг миқёсдаги норозилик ҳаракатига айланиб кетди. 2019 йил 29 октябр.

Фото: Tomas Munita/The New York Times

Ўт ўчирувчилар Калифорниянинг Вентура минтақасидаги ўрмон ёнғинини ўчиришга ҳаракат қилмоқда. 2019 йил 1 ноябр.

Фото: Etienne Laurent/EPA-EFE/Shutterstock

Бағдодда октябр ойида бошланган аксилҳукумат намойишлар Ироқ хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларга айланиб кетди. Намойишчилар ҳукуматдан ишсизликка барҳам бериш, коммунал хизматлар сифатини кўтаришни талаб қилди. Зўравонликларда 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Ноябр ойи ўрталарига келиб Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий истеъфо берди. 2019 йил 4 ноябр.

Фото: Hadi Mizban/AP Photo

Шимолий Суриядаги Қамишли шаҳридаги бинолардан бирига бомба тушиб ёнғин келиб чиқди. Сурияда фуқаролар уруши деярли ниҳоясига етган, аммо турли хил томонларнинг ҳужумлари натижасида шу каби портлашлар бўлиб туради. 2019 йил 11 ноябр.

Фото: Baderkhan Ahmad/AP Photo

“Сув шаҳри” Венеция сув остида қолди. Шаҳарнинг марказий Авлиё Марк майдонида сув кечиб юрган аёл. Тинимсиз ёққан ёмғирлар натижасида сув сатҳи кўтарилиши натижасида Венеция сўнгги 50 йилдаги энг йирик тошқинга гувоҳ бўлди. 2019 йил 13 ноябр.

Фото: Marco Bertorello/AFP/Getty Images

Мамлакатда авж олган оммавий норозиликлар натижасида истеъфо бериб, Мексикага қочган Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралес тарафдорлари. Моралес Лотин Америкасида тубжой ҳиндулардан чиққан илк президент бўлганди. 2019 йил 14 ноябр.

Фото: Victor Moriyama/The New York Times

Парижда ҳукуматнинг пенсия сиёсатидан норози бўлганлар намойишга чиқди. Ҳукумат пенсия ёшини кўтариш ниятида. 2019 йил 5 декабр.

Фото: Thibault Camus/Associated Press

Янги Зеландияга қарашли Оқ оролда вулқон портлади. Бу пайтда оролда 47 нафар сайёҳ бўлиб, уларнинг камида 16 нафари ҳалок бўлди. 2019 йил 9 декабр.

Фото: Michael Schade/AP

Британия бош вазири Борис Жонсонни қўл остидаги ходимлар табрикламоқда. У бошчилик қиладиган Консерватив партия сайловларда ишончли ғалаба қозониб, парламентда ҳукмрон мавқега эга бўлди. Энди Брекзитнинг амалга ошиши муқаррар бўлиб қолди. 2019 йил 13 декабр.

Фото: Stefan Rousseau/Pool/AFP/Getty Images

АҚШ тарихида 3-марта мамлакат президенти Конгресснинг Вакиллар Палатаси томонидан импичментга тортилди: қуйи палата Доналд Трампнинг импичментини қўллаб овоз беради. Энди унинг президентликда қолиш-қолмаслиги 2020 йил январида бўладиган Сенат мажлисида ҳал қилинади. Катта эҳтимол билан Сенат Трампни оқлаб юборади. Чунки юқори палатада республикачилар аксариятни ташкил этади. 2019 йил 18 декабр.

Фото: Matt McClain/The Washington Post/Getty Images

Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс штатида тўхтовсиз давом этаётган ўрмон ёнғинлари сабабли сешанба куни тонгда осмон қип-қизил тус олди. 2019 йил 31 декабр.

Фото: BradleyWDeacon

Ироқда аксилҳукумат намойишлар тинмаяпти. Энди намойишчилар Бағдоддаги “Яшил ҳудуд”га ёриб кириб, АҚШ элчихонаси деворлари ортида тўпланди. 2019 йил 31 декабр.

Фото: Ahmad Al-Rubaye/AFP/Getty Images

Исландия осмони узра қутб ёғдуси. 2019 йил 31 декабр.

Фото: Costfoto/Barcroft Media