2020 йил охиригача Ўзбекистонга цемент олиб кириш тақиқланди

2020 йил охиригача Ўзбекистонга цемент олиб кириш тақиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 23 апрелида қабул қилинган қарорга кўра, 2020 йилнинг 1 май санасидан 31 декабрга қадар тиббий маҳсулотлар хомашёси экспорти ва цемент импортига нисбатан вақтинча чеклов қўйилади.

Ушбу қарор коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги кўплаб қурилиш объектларида иш тўхтаб қолгани ва цементга бўлган талаб тушиб кетгани ҳамда мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилингани маълум қилинди.

Тиббий маҳсулотлар хомашёси экспорти вақтинча тўхтатилиши эса ички бозор талабларини барқарор таъминлаш билан боғлиқ.