Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2023 йил январь-март ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 140,8 трлн. сўмни ташкил этган
10.04.2023 00:12,  
57

Ўзбекистон Марказий банки биринчи чоракдаги нақд пул муомаласи тўғрисида ҳисобот берди.

2023 йил январь-март ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 140,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 37,0 фоизга ошган.

Жумладан, умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши 2022 йил I чорагидаги 31,2 фоиздан 2023 йилнинг мос даврида 37,6 фоизга ўсиши кузатилди.

2023 йил январь-март ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 173,9 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 23,6 фоизга ошди.

Жумладан, банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2 фоизга ўсиб, 87,8 трлн. сўмни ташкил қилди.

2023 йилнинг I чорагида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2022 йил январь-март ойларига нисбатан 23,0 фоизга кўпайди ва 86,1 трлн. сўмни ташкил этди.

2023 йил январь-март ойларида банк карталарига кирим қилинган маблағлар (163,8 трлн. сўм) 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ошди, ушбу даврда банк карталаридаги 39,6 трлн. сўм маблағлар нақдлаштириб олинди.

2023 йил январь-март ойларида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн. сўмга камайиши кузатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан