267 млн нафар Facebook фойдаланувчиларининг маълумоти хакерлар форумида эълон қилинди

267 млн нафар Facebook фойдаланувчиларининг маълумоти хакерлар форумида эълон қилинди

Маълумотлар вьетнамлик кибержиноятчилар томонидан тарқатилган деб тахмин қилинмоқда.

Киберхавфсизлик соҳаси мутахассиси Боб Дяченко Comparitech билан ҳамкорликда ҳимояланмаган 267 миллион Facebook фойдаланувчиларнинг ўзлари ва телефон рақамлари бўлган маълумотлар базасини аниқлашган. Маълум бўлишича, асосан, АҚШда яшовчи фойдаланувчилар рўйхатдан жой олган.

Интернет тармоғида бу ҳолат 14 декабр куни аниқланган. 4 декабргача бўлган маълумотлар 12 декабр куни хакерлар сайтига чиқарилган.

"Facebook идентификаторлари, исмлари ва телефон рақамларини ўз ичига олган маълумотлар базаси интернет тармоғида очиқ турибди. Бошқача айтганда, хоҳлаган одам уларни ҳеч қандай паролсиз ва рўйхатдан ўтмай бемалол олиши мумкин", - дейилади Comparitechнинг ҳисоботида.