Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марк Цукерберг кимдан маслаҳат олишини биласизми?
31.10.2022 16:31,  
58

Дастин Аарон Московиц – 1984 йил 22 майда Флоридадаги яҳудий оиласида туғилган америкалик тадбиркордир. Марк Цукерберг, Эдуардо Саверин ва Крис Хюз  билан бирга дунёдаги энг йирик Facebook ижтимоий тармоғи компаниясининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Улар талабалар учун ажратилган бир хоналик ётоқхонада яшашган. 2004 йил февраль ойида тўрт шоввознинг ижтимоий тармоғи яратилган. Дастлаб бу тармоқ ресурс thefacebook.com деб номланган ва Гарвард талабалари учун бир-бирлари билан алоқада бўлишга ёрдам берадиган тармоқ сифатида яратилган.

2004 йил июнь ойида Цукерберг ва Московиц ўқишдан танаффус олиб, Пало-Алтога жўнаб кетишди ва у ерда бўлажак компания учун янги штаб-квартира ташкил этишди ва саккиз нафар ходимни ишга олишди. Кейинчалик унинг имкониятларини кўрган ва инвестор бўла олган Шон Паркер лойиҳага қўшилди.

 Дастин Компаниянинг 7,6 фоиз акцияларига эгалик қилади. Унинг 3 миллиард долларга баҳоланган улуши 2010 йилда Forbes журналига Московицни дунёдаги энг ёш миллиардер деб номлашга имкон берди. 2013 йил 10 мартида эса  Дастин Московиц Forbes талқинига кўра энг ёш миллиардерлар 10 талигига киритилди. У ўша йили рейтингнинг  1 ўрнини эгаллаган эди, ўша вақтдаги бойлиги  3,8 миллиард долларни ташкил қилар эди.

Дастиннинг отаси психиатр бўлиб ишлаган, Дастин “Халқаро бакалавр” йўналишини  тамомлашдан олдин  Вангуард ўрта мактабида ўқиган эди. Кейин у Гарвард университетида  иқтисод бўйича таҳсил олди ва икки йилдан сўнг Цукербергдан кейин Пало-Алтога кўчиб ўтди ва Facebookда ишлай бошлади.

Марк Цукерберг ҳамда Московиц бошиданоқ техник компонент учун масъул бўлган, кейинчалик компаниянинг вице-президенти (Бош техник ходим) даражасида у бутун ривожланишни бошқарган.

Facebook яратилишига бағишланган “Ижтимоий тармоқ” фильмида унинг ролини актёр Жозеф Маззелло ижро этган.Московиц Фильм тўғрисидаги  саволларга жавоб берар экан, фильмда аҳамиятсиз нарсаларни бўрттириб кўрсатилганлигини айтди. Дастиннинг ўзи актёрлар  билан ҳеч қачон учрашмаган ва ишида иштирок этмаган.

2008 йил 3 октябрда у Facebookни тарк этиб, Asana компаниясини Жастин Росенштейн билан тузди, компания лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш учун дастурий таъминот ишлаб чиқаради.

Facebook бош директори Марк Цукерберг “Дастин бутун қалби билан Facebook билан бўлган ва у ҳар доим маслаҳат сўрайдиган одамим бўлиб қолади”, деди. Московиц ва Росенштейн “иш ҳаётининг бир қисми бўладиган, Facebook эса ижтимоий ҳаётнинг бир қисми” бўлган лойиҳа яратишни режалаштирган эдилар.

2009 йил ноябрь ойида Московиц ва Росенштейн, Benchmark Capital ва Andreessen Horowitz билан 9 миллион долларлик шартнома туздилар ва 1,2 млн миқдорида инвестиция олдилар.

2011 йил 7 февралда Московиц ва Росенштейн одамларга жамоаларда ишлаш ва лойиҳаларни бошқаришда ёрдам бериш учун мўлжалланган “Asana” иловасини ишга туширдилар. “Asana” янгиликлар лентасини ташкил қилади ва Facebookнинг собиқ дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган кўплаб маҳсулотлар билан ўзаро алоқада бўлади. Илова “Луна” JavaSspirt рамкасига асосланган.

Московиц Facebookнинг собиқ ходими Девид Морин томонидан яратилган “Path” мобил фотохизматининг энг йирик инвесторидир. Московиц Мориннинг 2011 йил февралида Google томонидан тақдим этилган 100 миллион долларлик таклифни рад этиш қарорига таъсир қилгани айтилади.

Московиц 2011 йилда ташкил этилган “Good Ventures” хайрия ташкилотининг асосчиси. 2012 йил июнь ойида “Good Ventures” “GiveWell” баҳолаш компанияси билан яқин ҳамкорликни бошлади.

2022 йил ҳисоб-китобларига кўра Дастин Московицнинг бугунги кундаги жамғармаси 18,9 миллиард долларни ташкил этади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан