Американинг Facebook компанияси талабалар учун янги ижтимоий тармоқни ишга туширди. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар берилди.
Facebook Campus платформаси масофавий ўқитиш пайтида янги танишлар орттиришга ёрдам беради, дейилади хабарда. Шунингдек, бу пандемия сабабли талабалар университет ва коллежларга бормаётган пайтда, синфдошлар ўртасидаги алоқани осонлаштиради, айниқса масофавий ўқишда.
Синфдошлар билан мулоқот қилиш, гуруҳларга қўшилиш, янгиликларни кузатиб бориш, таълим муассасангиз маъмуриятидан хабар олиш ва бошқа кўп нарсалар мумкин бўлади.
"Биз синфдошларимизнинг бир-бирлари билан учрашиши, янги муносабатлар ўрнатиши ва суҳбатни бошлашини осонлаштирадиган маҳсулот яратмоқчи эдик. Ва биз COVID-19 туфайли Campus ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ деб ўйлаймиз", - деди Facebook Campus менежери Чармейн Ҳунг.
Профил яратиш учун сизга мактабингизнинг электрон почта манзили ва битирув йили керак бўлади. Айни пайтда Facebook'нинг Campus'и АҚШнинг 30 та коллеж ва университетларида мавжуд, аммо компания вақт ўтиши билан кенгайишни режалаштирмоқда.