Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Росинфомониторинг Metа платформасини экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритди
12.10.2022 10:25,  
18

Федерация Кенгашининг конституциявий Қонунчилик қўмитаси раиси Андрей Клишас компания хизматидан одатий равишда фойдаланиш қонунни бузиш ҳисобланмаслигини айтди.

Украинада махсус операция бошлангандан сўнг Meta платформаси  томонидан Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида Россия ҳарбийларига нисбатан зўравонликларни акс эттирувчи материалларга бўлган тақиқни вақтинча олиб ташлади. Бироқ “Россия аҳолисига нисбатан эмас” деб белгилаб қўйди.

Шундан сўнг Россия бош прокуратураси Американинг ушбу компаниясини экстремистик ташкилотлар қаторига қўшиш масаласини кўтарди. Тергов қўмитаси эса экстремизмга очиқ чақирувлар ва терроризмга ён босувлар юзасидан жиноий иш очди.

Meta'нинг вице-президенти Ник Клегг шундай деди: олиб борилаётган янги сиёсат фақат Украинага тегишли ва компания русофобияга қарши.

Бош прокуратуранинг талабига кўра Россия назорат қўмитаси 14 март куни Instagramни чеклаб қўйди. Бундан олдинроқ Россия Федерацияси оммавий ахборот воситаларини обрўсизлантиргани учун Facebook РИА янгиклар агентлиги, Sputnik ва RTни ҳам тақиқлаган эди. 

Москва шаҳрининг Твреь туман суди 21 март куни Meta нинг фаолиятини экстремистик деб тан олиб, унинг фаолиятини Россия Федерацияси ҳудудида тақиқлаб қўйди. Аммо қарорда чекловни бузганларга жазо чораси белгиланмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан