28 апрел куни, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 10-12 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар бермоқда.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 13-18 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 13-18 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2200 метрдан баланд ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.