400 дан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари аниқланди - Ўзбекистон

400 дан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари аниқланди - Ўзбекистон

24 август куни мамлакатимизда 402 ҳолатда касаллик қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 39 348 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

  • Тошкент шаҳри - 162;
  • Тошкент вилояти - 116;
  • Хоразм вилояти - 10;
  • Қашқадарё вилояти - 5;
  • Андижон вилояти - 4;
  • Навоий вилояти - 3;
  • Қорақалпоғистон Республикасида - 2 нафар аниқланди. 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Наманган, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 564 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39 348 нафар бемордан 35 551 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 517 нафар бемордан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.