Британия қироличаси Елизавета II бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси сабабли турмуш ўртоғи, 98 ёшли шаҳзода Филипп билан Виндзор қасрида яшамоқда.
Vanity Fair журналининг берган маълумотига кўра, 94 ёшли қиролича охирги кунларда давомли от минаётганлиги маълум бўлди.
Шунингдек Елизавета II жорий шароитда интизомли бўлиш муҳимлигини таъкидлаб ўтган ва ҳукумат тавсияларига амал қилиб, уйларида қолаётган британияликларга миннатдорлик билдирган.