Airbus компанияси тўкилган ичимлик туфайли A350-900 самолёт двигателининг ишдан чиқиши бўйича тергов бошлади

Airbus компанияси тўкилган ичимлик туфайли A350-900 самолёт двигателининг ишдан чиқиши бўйича тергов бошлади

hightech.ru

Марказий панелга тўкилган ичимлик туфайли Airbus компанияси A350-900 самолёт двигателининг ишдан чиқиши билан боғлиқ иккита ҳолат бўйича тергов бошлади. Нима учун суюқликнинг айнан бундай таъсир қилганлиги ҳозирча номаълум, деб ёзади Flightglobal.

Биринчи воқеа 2019 йил 9 ноябрь куни қайд этилган. Парвоз пайтида ўнг двигатель кутилмаганда ўчиб қолган. Парвозларни кузатиш тизимларининг маълумотларига кўра, бунга самолётнинг асосий бошқарув панелидаги буйруқларга зид бўлган бўйсунмаслик ҳолатлари юз берди. Бир соат олдин учувчилардан бири унинг устига чой тўкиб юборди.

Воқеа содир бўлган авиакомпаниянинг номи ошкор этилмаяпти. 

Иккинчи воқеа, Delta Air Lines авиакомпания самолёти 2020 йил 21 январда Сеулга парвоз этаётган пайтда қайд этилди.

Бу ҳолда эса, марказий панелга тўкилган қаҳва туфайли бошқарув тизимида қисқа туташув натижасида ўнг двигателнинг ишламай қолиши юзага келди.

Иккала ҳолатда ҳам учувчилар битта двигатель билан самолётни муваффақиятли қўндиришга муваффақ бўлишди. Йўловчиларнинг ҳеч бири жабрланмади.

Ҳодисалардан кейин лайнерлар таъмирланди, аммо носозлик сабаби ҳозирча аниқланмаган.

Ҳозирда Airbus компанияси Британиянинг Rolls-Royce компаниясининг муҳандислари ҳамкорлигида содир бўлган воқеаларни текширмоқда.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Rolls-Royce компанияси Aнглиянинг Глостершир аеропортида соатига 480 км тезликда ҳаракатланадиган ACCEL электр самолётини тақдим этган эди.