Alibaba булутли инфратузилма учун $28,2 млрд сармоя киритади

Alibaba булутли инфратузилма учун $28,2 млрд сармоя киритади

20 апрель, душанба куни Хитойнинг Alibaba техногиганти булутли инфратузилмалар учун 200 млрд юань ( $28,2 млрд) маблағ киритишини маълум қилди.

Ушбу маблағ инфратузилма ва операцион тизимлар, серверлар, чиплар ва тармоқларга тегишли технологияларга сарфланади, деди Alibaba коронавирус пандемияси фонида ушбу ишлар жадаллашишини қўшимча қилиб.

«COVID-19 пандемияси барча секторлардаги иқтисодиётга қўшимча таъсир кўрсатди, аммо бу бизни рақамли иқтисодиётга кўпроқ эътибор қаратишга мажбур қилмоқда», - деди Alibaba Cloud Intelligence президенти Жефф Чжан.