Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Англия бош вазири Борис Жонсон иқлим бўйича теледебатга келмади. Унинг ўрнига муздан ясалган ҳайкал “иштирок этди”
29.11.2019 16:38,  
227

Декабр ойида бўлиб ўтиши кутилаётган Буюк Британия парламент сайлови олдидан ўтказилган иқлим мавзусидаги теледебатга амалдаги бош вазир Борис Жонсон келмади. Мунозара вақтида унинг ўриндиғига муздан ясалган ҳайкал қўйилди.

28 ноябр куни давлат телеканали бўлган Channel 4 глобал иқлим ўзгаришлари бўйича Британия сиёсий партиялари ўртасида теледебат ташкиллаштирди. Таклиф этилганлардан Консерваторлар партияси етакчиси Борис Жонсон ҳамда ўнг сиёсатчи, Brexit партияси етакчиси Найжел Фараж мунозарада қатнашишдан бош тортган. Телеканал эса уларнинг ўрнига Ер сайёраси шаклидаги эрийдиган муздан ясалган ҳайкалларини студияга қўйган.

Guardian

Консерваторларнинг сайловлардаги эҳтимолий ғалабасидан кейин Channel 4 телеканалининг трансляция ҳуқуқи Британия оммавий ахборот воситаларига қўйиладиган “юқори стандартли” шартлар асосида қайта кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан