Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Антитаначаларга тест топшириш қанчалик зарурий?
19.08.2020 14:17,  
359

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарди: 

Савол: Кўпчилик антитаначаларга таҳлил топширмоқда. Бу қанчалик тўғри ва мажбурийми?

Жавоб: COVID-19 мавжуд инсонларнинг иммун тизими инфекцияга оқсил ишлаб чиқаради ва беморлар қонида ушбу оқсил вирусга ҳужум қилиши мумкин, демак антитаначалар пайдо бўлади.

Қонда антитаначаларнинг топилиши, ҳозирги вақтда COVID-19 бор ёки йўқлигини ёки аввал мавжуд бўлганлигини кўрсатади.

Аниқ таҳлил ўтказиш даволанишга муҳтожларни ёки инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида яккалаш зарур бўлган инсонларни аниқлаш имконини беради.

Аҳоли орасида COVID-19 мавжуд бўлганларни ўз вақтида аниқлай олмаслик (демак ёлғон манфий натижа), ўз вақтида муолажа қилишни кечиктириши ва атрофдагиларга инфекцияни тарқалиш хавфини ошириши мумкин.

COVID-19 мавжуд бўлмаганда нотўғри идентификация қилиш (ёлғон мусбат натижа) кейинчалик беҳуда тест ўтказишга, даволаниш ва инсонлар ва уларни яқинларини изоляция қилишга олиб келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан