Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Apple арзон нархлардаги AirPod’ларни яратади. Машҳур эшитиш воситаларининг арзонроқ версияси AirPods Pro Lite деб номланади. Улар камроқ пул эвазига фаол шовқинни камайтиришни таклиф қилишлари мумкин, деб хабар беради DigiTimes.

Порталга кўра, қулоқчинлар анъанавий AirPod’ларга параллел равишда ишлаб чиқарилиши ёки ҳозирги AirPod’ларни тўлиқ алмаштирилиши мумкин.

Бироқ, янги маҳсулотни қачон ишлаб чиқарилиши ҳозирча номаълум: коронавируснинг тарқалиши хом ашё этишмаслиги ва компонентларни етказиб беришда узилишлар хавфини оширди. Ушбу муаммо аллақачон янги iPhone моделининг чиқарилишига халал бериб улгурган.

Янги қулоқчинлар махсус Pro-серияларга тегишли эканлигини ҳисобга олиб, улар фаол шовқинни камайтириш функциясига ёки AirPods Pro билан бир хил дизайнга эга бўлади.