Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple асосчиларидан бири YouTube'ни судга берди
25.07.2020 12:11,  
194

Apple ҳаммуассиси Стив Возняк криптовалюта фирибгарлигига ёрдам бергани YouTube видеохостинги устидан судга мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, компания бир неча бор мурожаат қилганига қарамай, бир неча ой давомида унинг расмидан фойдаланаётган фирибгарлар видеоларини олиб ташламаган. 

Cotchett, Piter & McCarthy, LLP Стив Возняк ва яна 17 даъвогар номидан Калифорния штатидаги Сан-Матео округ судига даъво аризасини берди. Даъво иши видео хизматнинг фирибгарликда Вознякнинг ўзи, Tesla асосчиси Илон Маск, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва бошқа таниқли шахсларнинг расмларидан фойдаланган ҳолда биткоинларни "тарқатиш" устидан шикоят қилишдан иборат.

Таъкидланишича, фирибгарлар ўз обуначиларига чекланган вақт давомида криптовалюта жўнатишни таклиф қилишди ва бунинг эвазига икки баравар кўпроқ пул тўлашни ваъда қилишади. Аслида, ҳеч ким уларга ҳеч нарса қайтармайди ва Маскнинг битта фотосурати фирибгарларга 2 миллион доллар даромад келтирди. "YouTube, Google (Alphabet holding) сингари, алгоритмларга таянади ва бундай вазиятларда зарур бўлган махсус дастурий таъминотни ишлаб чиқаришга кўп ҳаракат қилмайди. Агар YouTube кутилганидек жавоб берганида, бизда шикоятлар бўлмас эди", - деди Стив Возняк. 

YouTube ва Google нафақат чоралар кўриш ҳақидаги илтимосларни эътиборсиз қолдирибгина қолмай, атайлаб видеога мақсадли рекламаларни жойлаштириб, натижада фирибгарлар ишидан фойда кўришмоқда, дея қўшимча қилди Воз. Бу эса Стив Вознякнинг обрўсига путур этказган деб даъво қилинмоқда. Даъвогарлар видеони дарҳол олиб ташлашни, фойдаланувчиларни фирибгарликлар тўғрисида огоҳлантиришни ва бунга йўл қўйган компанияларни жаримага тортишни талаб қилмоқдалар.

Fox Business'га интевю берган Google вакилининг айтишича, YouTube ўз тармоғидаги ноқонуний ҳаракатларга қарши курашмоқда, 2,2 миллиондан ортиқ видеоларни ўчириб ташлади ва спам, фирибгарлик ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар учун 1,7 миллиондан ортиқ саҳифаларни ёпди.

Шунга ўхшаш фирибгарлик аввалроқ Twitter ижтимоий тармоғи билан ҳам юз берган эди. Ўшанда фирибгарлар таниқли инсонлар ва компаниялар, жумладан Илон Маск, Барак Обама, Apple'ларнинг Twitter саҳифаларини бузиб кириб, улар номидан обуначилардан кўрсатилган криптоҳамёнга криптовалютада пул ўтказишларини ва маълум вақт ўтгач бу пуллар икки карра кўпайтириб қайтарилиши ҳақида твитлар қолдиришган эди. 

"Твиттерда 130 та машҳур аккаунтлар бузилганида, мутахассислар бир кун ичида фирибгарликни тўхтатдилар. Бундан фарқли ўлароқ, YouTube атайлаб биткоин фирибгарликларига бир неча ойлар давом этишига рухсат берди", - дейди Вознякнинг адвокати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан