Apple iPhone 12, 12 mini, 12 Pro ва 12 Pro Max: моделлар ўртасидаги фарқ нимада?

Apple iPhone 12, 12 mini, 12 Pro ва 12 Pro Max: моделлар ўртасидаги фарқ нимада?

Кеча Apple компанияси ўзининг «Салом, тезлик» («Hi, Speed») деб номланган маросимини ўтказди. Маросим давомида компания, кутилганидек, янги авлод iPhone смартфонларини тақдим қилди.

Яхши хабардорсиз, Apple каби компаниялар олдинлари йилига фақат битта ёки иккита флагман смартфон тақдим қилар ва шу билан чегараланар эди. Аммо биринчи авлод iPhone тақдим қилинганидан буён 13 йил ўтди ва истеъмолчи талаби мана шу давр оралиғида кескин ўзгарди. Компаниялар ҳам шунга мослашди. Шу сабабдан ҳам, Apple каби йирик брендлар турли техник жиҳатлар, ҳажм ва нархга эга бир неча моделларни тақдим этмоқда.

Кеча бўлиб ўтган маросимда купертинолик компания жами тўртта смартфон: iPhone 12, 12 mini, 12 Pro ва 12 Pro Max'ларни оммага намойиш қилди. Смартфонлар нархи 699 доллардан 1,099 долларгача.

Тақдим қилинган барча смартфонларнинг умумий жиҳатлари қаторига 5G алоқаси, янгича MagSafe магентли коннектори, OLED дисплей ва A14 чипи киради. Смартфонлар бу йилги iPad Pro билан бир хил дизайнга эга.Қурилмалар бир-биридан ҳажми, камералари ва хотира сиғими борасида фарқланади. Қуйида бунга батафсил тўхталамиз.

iPhone 12

  • Қўш камера: 12МП кенг (асосий) ва ультракенг;
  • Видео ёзув: Dolby Vision HDR, 30 кадр/секунд;
  • Аккумулятор автономлиги: 17 соат видео томошаси;
  • Дисплей: Super Retina XDR, 6.1 дюйм;
  • Сувга чидамлилик: 6 метр/30 дақиқа;
  • Экран резолюцияси: 2532х1170 (460 пиксел/дюйм);
  • Хотира: 64/128/256ГБ;
  • Чип: A14 Bionic;
  • Корпус маҳсулоти: алюминий;
  • Ранглар: кўк, яшил, қизил, оқ, қора;
  • Нархи: 799 АҚШ доллари.

iPhone 12 mini

  • Қўш камера: 12МП кенг (асосий) ва ультракенг;
  • Видео ёзув: Dolby Vision HDR, 30 кадр/секунд;
  • Аккумулятор автономлиги: 13 соат видео томошаси;
  • Дисплей: Super Retina XDR, 5.4 дюйм;
  • Сувга чидамлилик: 6 метр/30 дақиқа;
  • Экран резолюцияси: 2340х1080 (476 пиксел/дюйм);
  • Хотира: 64/128/256ГБ;
  • Чип: A14 Bionic;
  • Корпус маҳсулоти: алюминий;
  • Ранглар: кўк, яшил, қизил, оқ, қора;
  • Нархи: 699 АҚШ доллари.

iPhone 12 Pro

  • Учталик камера: 12МП кенг (асосий), ультракенг ва телефото;
  • Видео ёзув: Dolby Vision HDR, 60 кадр/секунд;
  • Аккумулятор автономлиги: 17 соат видео томошаси;
  • Дисплей: Super Retina XDR, 6.1 дюйм;
  • Сувга чидамлилик: 6 метр/30 дақиқа;
  • Экран резолюцияси: 2532х1170 (460 пиксел/дюйм);
  • Хотира: 128/256/512ГБ;
  • Чип: A14 Bionic;
  • Корпус маҳсулоти: зангламас пўлат;
  • Ранглар: кўк, олтинранг, оқ, қора;
  • Нархи: 999 АҚШ доллари.

iPhone 12 Pro Max

  • Учталик камера: 12МП кенг (асосий), ультракенг ва телефото;
  • Видео ёзув: Dolby Vision HDR, 60 кадр/секунд;
  • Аккумулятор автономлиги: 20 соат видео томошаси;
  • Дисплей: Super Retina XDR, 6.7 дюйм;
  • Сувга чидамлилик: 6 метр/30 дақиқа;
  • Экран резолюцияси: 2778х1284 (458 пиксел/дюйм);
  • Хотира: 128/256/512ГБ;
  • Чип: A14 Bionic;
  • Корпус маҳсулоти: зангламас пўлат;
  • Ранглар: кўк, олтинранг, оқ, қора;
  • Нархи: 1,099 АҚШ доллари.