Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Apple’нинг бозор капитализацияси $100 млрдга камайди
31.10.2020 12:32,  
76

Дунёдаги энг қиммат ширкат Apple техногигантининг бозор капитализацияси 26 сентябр куни якунланган молия йилининг тўртинчи чораги учун чиқарган ҳисоботидан кейин 100 миллиард долларга арзонлашди, деб хабар бермоқда Investing.com.

Ҳисобот чоп этилгач, Apple қимматли қоғозлари вақтинчалик 5% га тушиб кетди. Янги смартфонларнинг чиқарилишининг кечиктирилиши сабабли улар IV чорак ҳисоботига киритилмаган. Натижада берилган даврда iPhone сотуви йиллик ҳисобда 20,7 фоизга камайди ва 26,4 миллиард долларни ташкил этди.

Аввалроқ Apple сунъий интеллект ва автоматик видео-таҳлил соҳасидаги илғор технологияларни ишлаб чиқарадиган Vilynx испан ширкатини сотиб олган эди. Хабар қилишларича, Apple Барселонадаги Vilnyx офиси базасида Европада сунъий интеллектни ривожлантириш ва яратиш марказини ишлаб чиқиш ниятида.

Келишув тахминан 50 миллион долларга баҳоланмоқда.Vilnyx - бу сунъий интеллект соҳасида технологияларни ишлаб чиқарадиган Apple томонидан сотиб олинган биринчи компания эмас.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан