Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ авиакомпанияси мусулмонларни камситгани учун 50 минг доллар жарима тўлайди
27.01.2020 09:47,  
770

АҚШ транспорт вазирлиги йўловчиларни таҳқирлашни тақиқловчи федерал қонунни бузганлик учун Delta Air Lines авиакомпаниясига 50 минг доллар жарима тўлаш мажбуриятини юклади.

CNN телеканалига таяниб хабар берилишича, авиакомпания бундай жазога 2016 йилда унга қарашли самолётдан 3 нафар мусулмон тушириб юборилгани учун тортилди.

Таъкидланишича, Париж-Огайо ва Амстердам-Нью-Йорк рейслари билан учмоқчи бўлган мусулмон йўловчилар бошқа йўловчиларда хавотир уйғотган. Биринчи ҳолда йўловчилардан бири мусулмон йўловчининг телефони экранида “Аллоҳ” сўзига кўзи тушиб, тревога кўтарган, иккинчи ҳолатда эса мусулмон йўловчининг хатти-ҳаракати шубҳа туғдирган.

Хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган қўшимча текширувлар мусулмон йўловчилар томондан бирор-бир хавф солинмаганини тасдиқлаганига қарамай, иккала ҳолатда ҳам самолёт сардорлари мусулмон йўловчилар “ноқулайлик туғдирмоқда” деб топиб, уларни рейсдан олишга қарор қилган. АҚШ мутасадди идоралари фикрича, шу тариқа компания сабабини тушунтирмаган ҳолда ташишни рад этиб, йўловчиларнинг ҳуқуқларини бузган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан