АҚШ-Толибон келишувидан сўнг Афғонистон бош вазирига суиқасд қилинди

АҚШ-Толибон келишувидан сўнг Афғонистон бош вазирига суиқасд қилинди

REUTERS / Omar Sobhani

Кобулда бош вазир Aбдулла Aбдулла мамлакат Ички ишлар вазирлиги вакили Нусрат Раҳимий иштирокидаги тадбирда номаълум шахслар томонидан қуролли ҳужум уюштирилди. Ички ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, ҳужум Бош вазирга қаратилган бўлган. 

Бош вазирнинг вакили Мужибураҳман Раҳимий РИA Новости агентлигига берган интервюсида Aбдулла Aбдулла ҳужумда жабрланмаганини айтди. Лекин, бошқа 2 киши ҳалок бўлди ва яна ўн саккиз киши жароҳатланди. 

МАВЗУГА ДОИР: АҚШ Толибон билан тинчлик шартномасини имзолади

Хабар қилинишича, жабрланганларнинг барчаси касалхоналарга ётқизилган. Ички ишлар вазирлиги вакили Нусрат Раҳимийнинг сўзларига кўра, хавфсизлик хизмати ҳужум содир бўлган ҳудудни ўз назоратига олган.

Толибон ҳужумга алоқадорлигини рад этди.