АҚШ ФЗТ базавий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

АҚШ ФЗТ базавий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

АҚШ Федерал Захира Тизими (ФЗТ) март ойида белгиланган даражани ўзгартирмай, йиллик ставкасини йиллик 0-0.25 фоиз даражасида сақлаб қолди.

"Коммерсантъ" нашрининг ёзишича, ФЗТ ЯИМ ўсиши бўйича прогнозларини пасайтиган. АҚШ иқтисодиёти декабрда прогноз қилинган 2 %лик ўсиш ўрнига, 2020 йилда 6,5 %га пасайиши кутилмоқда. 

Шу билан бирга, 2021 йилга мўлжалланган прогноз 1,9% ўсишдан 5% гача яхшиланди. 2020 йилда ишсизлик даражаси прогноз қилинган 3,5 фоиздан 9,3 фоизгача пасайиши кутилмоқда.

ФЗТ раиси Жером Пауеллнинг сўзларига кўра, иккинчи чоракда ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши рекорд даражада бўлади. Унинг фикрича, пасайиш даражаси номаълум бўлиб қолмоқда ва бу вирусни сақлашга боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, кўрсаткичлар баъзи секторларда барқарорлик мавжудлигидан далолат беради. 

Ўзбекистон Марказий банки томонидан 11 июн куни белгиланган АҚШ долларининг курси 10 153,19 сўмни ташкил этади.