АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси солиқ ислоҳоти лойиҳасини қабул қилди, у бизнес ва жисмоний шахслар учун ставканинг пасайтирилишини назарда тутади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Қонун лойиҳаси сенатга юборилди. Юқори палата ҳам ҳужжатни маъқулласа, президент Трамп томонидан 20 декабрь, чоршанба куни имзоланиши мумкин.
Мазкур қонунга кўра, компаниялар учун солиқ ставкаси 2018 йилдан бошлаб ҳозирги 35 фоиз ўрнига 21 фоизгача пасайтирилади.
Аввалроқ конгрессдаги республикачилар солиқ ислоҳоти режасини мувофиқлаштириб олишгани ҳақида хабарлар тарқалганди.