АҚШ Ўзбекистонга коронавирус аниқланганда ишлатиладиган тиббий воситалар берди

АҚШ Ўзбекистонга коронавирус аниқланганда ишлатиладиган тиббий воситалар берди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Вабо, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси марказига 600 комплект шахсий ҳимоя воситаси етказиб берди. Элчихона матбуот хизматига кўра, мазкур воситалар коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Ўзбекистон амалга ошираётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилди.

Фото: АҚШ элчихонаси

Жорий йил январь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус диагностикаси учун шахсий ҳимоя воситаси ва тест-комплект сўраб халқаро донорларга мурожаат қилган эди. Ушбу сўровга жавобан, АҚШнинг таҳдидларни камайтириш агентлиги (DTRA) 600 комплект шахсий ҳимоя воситаси учун маблағ ажратди. Ушбу тўплам таркибига коржома, юз ниқоблари, пластик ниқоблар, N95 респираторлари ва қўлқоплар киради.

МАВЗУГА ДОИР: Майк Помпео Ўзбекистон коронавирусга қарши туролмаслигини айтди

Марказ директори, доктор Сайдалиев Ўзбекистон сўровига жавобан тезкор амалий жавоб қайтарган АҚШ ҳукуматига самимий миннатдорлик изҳор этди. Қайд этилишича, тиббий ҳимоя воситалари миллий захира сифатида сақланади ва мамлакатда коронавирус аниқланган тақдирда ишлатилади.