АҚШ сенатори Жон Маккейн телеэфирда Путин ва Лавровни сўкди

АҚШ сенатори Жон Маккейн телеэфирда Путин ва Лавровни сўкди

Америкалик сенатор Жон Маккейн Fox News Sunday кўрсатувида Россия президенти Владимир Путин ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шаънига ҳақоратли сўзлар айтди.

Сенатор Лавров ва Трампнинг Вашингтондаги учрашувини шарҳлар экан, россиялик вазирни “чўзинчоқ кабинетда ҳеч нарса қилмайди”, деди. Бундан ташқари Лавровни “босқинчи ва қотилнинг қўғирчоғи” ҳамда Владимир Путиннинг “ташвиқотчиси ва югурдаги” деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Россия президентини америкалик сенатор биринчи марта айблаши эмас. У аввал Путинни “Ҳалаб шифохоналарига ўта аниқ қурол билан зарба берганликда” айблаган. Макккейн Россияга қарши чиқишлари билан яхши танилган арбобдир.

3472