АҚШ уч ойда уч триллион доллар қарз олди

АҚШ уч ойда уч триллион доллар қарз олди

АҚШ Молия вазирлиги апрелдан июнь ойигача бўлган харажатларни қоплаш учун қарийб уч триллион доллар ($2,99 триллион) қарз олинишини маълум қилди.

Мамлакат 2019 йилда бир йиллик жами харажатлар учун 1,8 триллион доллар қарз олган эди. 2020 йилда эса уч ой ичида олинган қарзнинг ўзи 3 триллион долларга етди. Бу, албатта, коронавирус пандемияси туфайли ўтириб қолган иқтисодиётни қайта оёққа турғазиш учун сарфланадиган харажатлар кўпайгани билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ қарз маблағларини, одатда, облигациялар сотиш орқали йиғади. АҚШнинг жами миллий қарзи қарийб 25 триллион долларга етган.