АҚШда бир суткада 2700 дан ортиқ киши коронавирусдан вафот этди

АҚШда бир суткада 2700 дан ортиқ киши коронавирусдан вафот этди

АҚШда бир суткада 2700 дан ортиқ бемор коронавирус инфекциясидан вафот этди. Жон Хопкинс университети маълумотлари бундан дарак бермоқда.

Университет маълумотларига кўра, охирги 24 соат ичида мамлакатда 2751 киши короанвирус туфайли ҳаётдан кўз юмди. Бир кун олдин бу кўрсаткич 1433 ни ташкил қилган эди. Эпидемия бошлангандан бери умумий вафот этганлар сони 45 минг кишини ташкил қилмоқда. Касалланганлар сони эса 820 минг.

АҚШ коронавирус ҳолати қайд этилиши бўйича биринчи ўринда турибди.