АҚШда Covid-19 учун янги тест ишлаб чиқилди

АҚШда Covid-19 учун янги тест ишлаб чиқилди

АҚШ қуролли кучларида ишлайдиган олимлар Covid-19 инфециясини бошқаларга юқтирмасдан туриб аниқлаб берадиган тест тизимлари ишлаб чиқди. Бу ҳақда тадқиқотчиларга таяниб Guardian нашри хабар бермоқда. 

Нашрнинг таъкидлашича, синов АҚШ Мудофаа вазирлигининг Илмий тадқиқотлар лойиҳалари бюроси (DARPA) томонидан биологик ёки кимёвий қурол ёрдамида заҳарланишни эрта аниқлаш билан шуғулланадиган лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган. Пандемия эълон қилингандан сўнг, лойиҳа тезда қайта тузилди.

Лойиҳанинг координаторлари янги тест, инфекциядан кейин 24 соат ичида, аломатлар пайдо бўлишидан олдин ва одам касаллик ташувчи бўлишидан бир неча кун олдин унинг қонида аниқлай олишини айтишди. Бу ҳозирда ишлатилаётган вирусни аниқлашлаш тестларидан тахминан тўрт кун олдин натижаларни чиқариб беради. АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар агентлиги (FDA) бир ҳафта ичида фавқулодда ҳолатларга оид синовларни ўтказиш учун рухсатнома бериши кутилмоқда.

"Ушбу лойиҳа дунё бўйлаб (коронавирусга - sof.uz) ташхис қўйишдаги бўшлиқни тўлдиради", - деди нашрга DARPA Биологик технологиялари бўлими бошлиғи Бред Рингеисен. Унинг сўзларига кўра, агар синов FDA томонидан рухсат олинса, бу "мутлақо ютуқ" бўлиши мумкин. DARPA , инфекциянинг дастлабки босқичларида синов самарадорлигини аниқлаш учун уни амалда синаб кўриш керак деб ҳисоблайди.