АҚШда ҳафталик коронавирус қайд этилиши 200 мингга етиши кутилмоқда - NYT

АҚШда ҳафталик коронавирус қайд этилиши 200 мингга етиши кутилмоқда - NYT

АҚШ Президенти маъмурияти келгуси бир неча ҳафта ичида мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳолатлари доимий равишда кўпайишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда The New York Times маъмурият ички ҳужжатларига таяниб хабар беради.

Фавқулодда вазиятлар федерал агентлигининг (FEMA) моделлаштириш маълумотларига кўра, 1 июнга қадар, АҚШ ҳар куни касалликнинг 200 мингга яқин янги ҳолатини қайд этади (ҳозир 25 мингга яқин).

Моделлаштириш шуни кўрсатадики, июн ойининг бошига қадар мамлакатда ҳар куни уч мингга яқин одам коронавирус туфайли вафот этади (ҳозир - кунига ўртача 1750 киши).

Расман тақдим этилган ҳисоботда бу маълумот тасдиқланмаган. Президент маъмурияти матбуот котиби Жудд Деир NYT'га "бу Оқ уйнинг ҳужжати эмас" деди. "Ушбу маълумотлар Оқ уйнинг ишчи гуруҳи томонидан коронавирус бўйича ўтказилган ҳар қандай моделлаштириш ёки ишчи гуруҳ томонидан таҳлил қилинган маълумотлар акс эттирмайди", - деди у.

АҚШ COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича этакчи ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 1,2 миллиондан ортиқ одамда коронавирус аниқланган, шундан 68 минги вафот этган. 180 минг бемор тузалиб кетган.