АҚШда коронавирусдан ўлганлар 200 минг кишидан камроқ бўлса, бу яхши кўрсаткич – Доналд Трамп

АҚШда коронавирусдан ўлганлар 200 минг кишидан камроқ бўлса, бу яхши кўрсаткич – Доналд Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони қачон энг юқори палласига чиқишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат ёз ойларининг бошида юз беради. Lenta.ru нашрининг ёзишича, Трамп шу йилнинг 1 июнидан кейин АҚШда тикланиш бошланишини маълум қилган. “Агар омадимиз келса, эртароқ ҳам бўлиши мумкин”, дея қўшимча қилди Доналд Трамп.

АҚШ президенти аввалроқ, икки ҳафтада давомида мамлакатда вирусдан вафот этганлар сони ҳам энг юқори паллага чиқишини айтган. Унинг сўзларига кўра, вазиятнинг тахминий ривожланиши модели шундай натижаларни кўрсатмоқда. Трамп, шунингдек, агар АҚШда коронавирус инфекциясидан вафот этганлар 200 минг кишидан камроқ бўлса, бу яхши кўрсаткич ҳисобланишини қўшимча қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар 140 минг кишидан ортиб кетди ҳамда мамлакат беморлар сони бўйича дунёда биринчи ўринга кўтарилди.
Беморларнинг 2,4 минг нафари вафот этди, 3 мингга яқини эса даволанишга муваффақ бўлди.