Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШдаги ўзбекистонликлар коронавирусга қарши хайрия акцияси ўтказмоқда
11.04.2020 11:56,  
492

АҚШ ва Канадада истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз, Ўзбек-Америка уюшмалари ташаббуси билан «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» хайрия акцияси ўтказилмоқда.

Акция мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси шафелигида ташкил қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов ўз твиттерида маълум қилди.

Акциядан тушган маблағлар «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ҳисобига ўтказилади.

Акция доирасида ўтган икки кун ичида 6,425 доллар йиғилган.

Маблағлар қуйидаги йўналишларга сарфланади:

  • коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • тиббий гигиеник ҳимоя воситалари, асбоб-ускуналари ва махсус транспорт воситаларини сотиб олиш;
  • тиббиёт муассасаларини қуриш, уларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
  • аҳолининг ижтимоий муҳтож қатламига зарурий ёрдам кўрсатиш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан